• Пн. Ноя 30th, 2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

Эронлик мутахассис, фан доктори Мохаммад Мехртош иштирокида бўлиб ўтган семинар

отadmin

Янв 23, 2018
Эронлик мутахассис, фан доктори Мохаммад Мехртош иштирокида бўлиб ўтган семинар 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш Дастури”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 20 январь куни Марказнинг катта йиғилишлар залида Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида, Ўзбекистон спортчиларини жаҳон чемпионатига тайёрлаш бўйича халқаро эксперт, Эрон Ислом давлати мутахассиси, фан доктори Мохаммад Мехртош иштирокида «Болаларни жисмоний тайёрлаш тамойиллари” мавзусида марказ тингловчилари билан семинар – тренинг ташкил этилди.

Мохаммад Мехртош Эрон спорт жамоасида аэробика бўйича бош тренерлик тажрибасидан ҳамда «Болаларни жисмоний тайёрлаш тамойиллари” мавзусида интерфаол тарздаги маърузаси билан тингловчилар эътиборини тортди. Тингловчиларга болаларни жисмоний тайёрлаш тамойиллари ва тренеровка жараёнини тўғри ташкил этиш бўйича қизиқарли видео материаллари ёрдамида тушунтириб берди.

Мазкур семинар-тренингда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиб жавоблар олиб келажакдаги спортчилар тайёрлашда мазкур тажриба асосида орттирилган методлардан фойдаланишларини маълум қилдилар.

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *