• Пн. Ноя 30th, 2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

Тошихиро Хирахата билан учрашув

отadmin

Янв 19, 2018
 Тошихиро Хирахата билан учрашув

19 январ куни марказда JICA (Japan International Coorperation Agency) япония халқаро ҳамкорлик агентлиги кўнгиллиси Тошихиро Хирахато хамкорллигида «Айкидо текникаси” мавзусида семинар – тренинг ташкил этди. Ушбу семинар-тренингда марказ профессор ўқитувчилари, кураш, санбо спорт турлари тренер-ўқитувчилари ҳамда олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналиши бўйича профессор ўқитувчилари қатнашди.

Семинарни марказ директори И.А. Турсуналиев очиб берди:

-Барчамизга маълумки президентимиз томонидан ушбу 2018 йилни Ўзбекистонда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилингани, «янги фикр, ғоя, инновация бўлмаса, кейинги кунда юта олмаймиз, ҳар бир раҳбар буни билиши керак», деб президентимиз бежиз айтмаганлар. Хозирги кунда айниқса таълим тизимига янги фикрлар, инновацион ғоялар киритмасак бўлмайди. Тошихиро Хирахато бугунги мавзуларида сиз учун янгиликлар ва ғоялар беради деган умиддамиз. Япония спорт соҳаси ривожланишининг хозирги кундаги холати ва жанг санъати сирлари ҳақида маъруза қиладилар.

Тошихиро Хирахато «Айкидо текникаси” ҳақидаги қизиқарли ва мазмунли маърузаси билан тингловчилар эътиборини тортди. У ўз маърузасида айкидо спорт тури асосчилари, айкидо спорт турининг техникаси ва тактикаси, ушбу спорт тури билан шуғулланишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тингловчиларга тушунтириб берди. Семинар якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар берди ва тегишли жавоблар олишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *