• Пн. Ноя 30th, 2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

“Енгил атлетика спортининг бугунги кундаги ривожланиши” мавзусида давра суҳбати

отadmin

Янв 19, 2018

«Енгил атлетика спортининг бугунги кундаги ривожланиши” мавзусида давра суҳбати

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ЎзДЖТИ ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказида Енгил атлетика бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби ҳамда «Енгил атлетика” федерацияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 19 январь куни давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида қуйидагилар қатнашди:

АЛИЕВ АЪЗАМ АКРАМОВИЧ – Енгил атлетика бўйича Республика Олий маҳорат спорт мактаби директорининг ўринбосари;

РУЗМЕТОВ ДИЛМУРОД ҒАЙРАТОВИЧ — Ўзбекистон «Енгил атлетика” федерацияси бош котиби;

АХМЕДЖАНОВ АЛИМ АЧИЛОВИЧ – федерация мураббийси;

ЗАЙЦЕВ ИВАН – Рио (Бразилия)да бўлиб ўтган Ёзги олимпия ўйинлари иштирокчиси, найза улоқтириш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси;

ПЕТРОВ АНДРЕЙ — Риоя (Бразилия)да бўлиб ўтган Ёзги олимпия ўйинлари иштирокчиси, марафон югуриш бўйича Осиё чемпионати 2-ўрин совриндори, халқаро тоифадаги спорт устаси;

МЕЛЬСИТОВ ДМИТРИЙ – Енгил атлетика бўйича Республика миллий терма жамоа аъзоси, баландликка сакраш бўйича спорт устаси;

САДУЛЛАЕВА САФИНА — Енгил атлетика бўйича Республика миллий терма жамоа аъзоси, баландликка сакраш бўйича спорт устаси;

Давра суҳбати жараёнида Енгил атлетика бўйича РОСММ директор ўринбосари А.Алиев спорт мактабида 5 бўлимда 33 нафар мураббий ўқув-машғулот жараёни олиб борилаётганини, Республика миллий терма жамоага саралаш бўйича пухта тайёргарлик ишлари амалга оширлаётганлиги тўғрисида маълумот берди. Федерация бош котиби Рузматов Дилмурод 2018 йилда Енгил атлетика бўйича бўлиб ўтадиган мусобақаларга терма жамоа учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, Республикамизда замонавий спорт иншоотлар қурилиб, спорт анжомлари билан тўлиқ жихозланганлигини, тақвим режа асосида мусобақалар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида маълумот берди. Сўзга чиққан спортчилар Зайцев Иван, Садуллаева Сафина нуфузли мусобақаларда тайёргарлик жараёни қандай ўтаётганлиги тўғрисида сўзлаб беришдилар.Марказ профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилар томонидан таклиф этилганларга енгил атлетика бўйича спорт таълим муассасаларида ўқув дастурлари тузилмаганлиги, нуфузли муобақаларда натижа фақат айрим турлари бўйича мавжудлиги, Республика терма жамоасига вилоятлардан иқтидорли ёшлар ва болаларни саралаш ишларини ташкил этиш зарурлиги тўғрисидаги саволларига, тегишли жавоблар олинди.

 

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *