• Пн. Ноя 30th, 2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

Самбо ассоциацияси билан давра суҳбати

отadmin

Янв 18, 2018

Самбо ассоциацияси билан давра суҳбати

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ЎзДЖТИ ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказида «Самбо” ассоциацияси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 январь куни давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини марказ директори И.Турсуналиев олиб борди.

Давра суҳбатида қуйидагилар иштирок этди:

АХМЕДЖАНОВ РАВШАН РАХМАТОВИЧ — Ўзбекистон Республикаси «Самбо” ассоциациясининг раиси;

ШАКИРОВ РОМАН ИЛДАРОВИЧ — самбо бўйича миллий терма жамоа бош мураббийси;

БАБАЕВ ХАСАН — самбо бўйича Халқаро тоифадаги ҳакам;

ЕРНАЗАРОВ САРБОН — самбо бўйича Жахон кубоги соҳиби, Туркманистонда бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотларда V Осиё ўйинлари ғолиби, халқаро тоифадаги спорт устаси;

ТУКЛИЕВ ТОЛМАС — самбо бўйича Жахон чемпионати бронза медал соҳиби, Туркманистонда бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотларда V Осиё ўйинлари бронза медал соҳиби, халқаро тоифадаги спорт устаси.

Давра суҳбати жараёнида ассоциация раиси Равшан Ахмеджанов Республикамизда самбо спорт турининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, 2017 йилда самбо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакиллари томонидан эришилган ютуқлари ва кўрсаткичлари ҳақида батафсил гапириб берди. Сўзга чиққан самбо бўйича миллий терма жамоа бош мураббийси Роман Шакиров 2018 йилда бўлиб ўтадиган мусобақаларга терма жамоага иқтидорли спортчиларни саралаётгани, нуфзли мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида тизимли равишда ўқув-йиғин машғулотлари олиб борилаётгани ҳақида маълумот берди. Таклиф этилган спортчилар Сарбон Ерназаров ва Толмас Туклиев ўзларининг биринчи мураббийлари ҳақида маълумот бериб, самбо спорт тури билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилганлигини, 2017 йилда нуфузли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаганликлари учун Ҳукуматимиз томонидан пул мукофоти берилганлиги тўғрисида гапирдилар. Марказ профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилар томонидан таклиф этилганларга қизиқарли саволлар бериб, қизиқтирадиган саволларига тўлиқ жавоблар олинди.

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *