• Пн. Ноя 30th, 2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

Бельгиялик мутахассис Крис ванн Пуйвельде билан учрашув

отadmin

Янв 18, 2018

Бельгиялик мутахассис Крис ванн Пуйвельде билан учрашув

 

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан 2018 йил 17 январкуниЎзбекистон миллий олимпиа қўмитасида Бельгия футбол федерациясинингтехникбўлимбошлиғи Крис ванПуйвельдебилан ўчрашув ўтказилди, унда марказнинг футбол гуруҳи тингловчилари ҳам иштирок этишди. Тадбир мабойнида иштирокчилар Бельгия футболи ва унинг ривожланишида туртки бўлувчи омиллар, Ўзбекистон футболнинг ривожланишида ўзаро хамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш масалалари хамда болалар-ўсмирлар ҳамда оммавий футболни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича маъруза қилинди.

Суҳбатчоғида Ўзбекистонда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантиришнинг янги модели, ривожлантириш лойиҳасининг 4 та минтақага бўлиб, уларга алоҳида хорижлик техник директорларни жалб қилиш, Ўзбекистон Футбол Федерациясида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги футболнинг ривожланишини мониторинг қиладиган ва бунинг учун жавоб берадиган Техник директор тайинлаш, болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Бельгия тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш, юртимиздаги мусобақалар ва футбол тадбирларида скаутинг, яъни селекция ишларини такомиллаштиришда Бельгия ва Европа мамлакатлари тизимини йўлга қўйиш, Ўзбекистондаги иқтидорли ва истеъдодли ёш футболчиларни танлаб олиб, Бельгия ва Европа мамлакатларининг катта футбол академиялари ва профессионал жамоаларига юбориш масалалари хусусида сўз олиб борилди.

Учрашув охирида марказнинг футбол гуруҳи тингловчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар берилди ва мутахасислар томонидан тўлиқ жавоблар олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *