• Пн. Ноя 30th, 2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамотчилик орасида тарғиб қилишга бағишланган тадбир  

отadmin

Янв 10, 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамотчилик орасида тарғиб қилишга бағишланган тадбир ������������� ������� 


Kategoriya: Информация       Sana: 10-01-2018, 17:52       Ko’rishlar soni: 694

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамотчилик орасида тарғиб қилишга бағишланган тадбирўтказилди.

2018йил4 январь куниЎзбекистондавлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий методик таъминлаш,қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказидаолий таълим муассасаларипрофессор-ўқитувчилари, спорт таълим муассасалари рахбарлари, инструктор-методислари ва тренер-ўқтувчилари ҳамда Марказ профессор-ўқитувчилари иштирокидаЎзбекистон Республикаси ПрезидентиШавкат МирзиёевнингОлий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмуни ва моҳиятини ўрганишга бағишланганмаънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни марказ директори И.Турсуналиев очиб берди.Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиШавкат МирзиёевнингОлий Мажлисга Мурожаатномасинингмазмун-моияти буйича тарих фанлари номзоди, доцент А.Хасанов маъруза килди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаатномасида тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларини атрофлича ёритиб берганлигини тадбирда алоҳида таъкидладилар.

Аввало, йил давомида мамлакатимизни янада тараққий эттириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилганига алохида урғу бердилар. Бу борада «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларийили» Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга оширилиши муҳим қадам бўлди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топаётгани, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бораётганлиги кенг эътироф этилди. Шу сабабли 2017 йил халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этишбўйича янги тизим яратилган йил бўлди, деб айтишга тўла ҳақлимиз.

Тадбир иштирокчилари «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган ғоя ҳақида батафсил тўхталдилар ва бу давлат идоралари фаолиятининг мезонига айланганини такрор ва такрор эслатдилар. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабул хоналари ва Виртуал қабулхонаси фуқаро­ларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос демократик институти сифатида амалда ўзини оқламоқда.

Маънавий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар халқимиз манфаатларини ҳисобга олиб, ижтимоий адолатни таъминлаш бўйича энг муҳим институт бўлган суд-ҳуқуқ соҳасида, прокуратура ва ички ишлар органлари тизимида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилганини айтиб ўтдилар. Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг ғоят муҳим йўналиши бўлган, ижтимоий соҳани, ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси ҳақида тўхталдилар. Жорий йилда янгитаълим муассасаларини, қуриш, мавжудларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилди. 12 та умумтаълим мактаби янгитдан барпо этилди, 320 таси реконструкция қилинди, 152 та мактаб капитал таъмирланди. Шунингдек, 107 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди ва қурилди, 195 та боғча капитал таъмирланганини гапириб бердилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар 2017 йил, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси, бўйича бажарилган катта ишлар ҳақида гапирдилар.2017 йилда Ўзбекистонлик спортчилар бокс, дзюдо, таэквандо, оғир атлетика, эркин кураш, самбо бўйича ўтказилган турли халқаро мусобақаларда салмоқли ютуқларга эришдилар. 2017 йил айниқса, ўзбек миллий кураши тарихида ёрқин саҳифа бўлди. Сентябрь ойида Туркманистонда бўлиб ўтган Осиё олимпия кенгаши Бош ассамблеяси йиғилишида ушбу миллий спорт турини Осиё ўйинлари дастурига киритиш ҳақида қарор қабул қилинди. Яъни 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII-Осиё ўйинларида қитъамиз спортчилари ўзбек миллий кураши бўйича ҳам ўзаро беллашадилар. Энди жаҳон спорт майдонларида, «ҳалол», «ғирром», «чала», «ёнбош» деган сўзлар жаранглаб, ўзбек номини, Ўзбекистон номини дунёга тараннум этаётганини фахрланиб айтиб ўтдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *